Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги «Ер участкаларини бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 63-сонли қарори билан тасдиқланган «Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 27-банди ижросини таъминлаш мақсадида Кегейли тумани ҳокими
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 18 февралдаги «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини (0,01 га майдонга) сотишнинг 2021 йил I чорак учун бошланғич баҳосини тасдиқлаш тўғрисида»ги 45-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мазкур қарори билан:
Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва Нукус шаҳрида «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ҳар бир туман ва шаҳарлар бўйича якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини (0,01 га майдонга) сотишнинг 2021 йил I чорак учун бошланғич баҳосини аниқлаш нархлари ва коэффициентлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 22 январдаги ШЕ/06-02/275-сонли, Давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 14 январдаги 19/6-02015-сонли ҳамда Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2021 йил 18 январдаги 94-сонли таклифлари маълумот учун қабул қилинганлиги;
– Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир туман ва шаҳар бўйича ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукционга чиқариладиган якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини (0,01 га майдонга) сотишнинг 2021 йил I чорак учун бошланғич баҳоси иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
– Туманлар ва Нукус шаҳар ҳокимликларига якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сотишнинг бошланғич нархини ҳисоблашда мазкур қарор иловаси билан тасдиқланган баҳолар асосида амалга ошириш вазифаси юклатилганлиги;
– Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудадан келиб чиқиб ҳар бир туман (шаҳар) бўйича якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг (0,01 га майдонга) бошланғич баҳосини аниқлаш бўйича таклифларни ҳар чорак бошланишдан 10 кун олдин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига киритиш вазифаси юклатилганлиги;
– Қорақалпоғистон Телерадиокомпаниясига (Н.Жақсымуратова), «Еркин Қарақалпақстан» ва «Вести Каракалпакстана» газеталари редакциясига (Қ.Байниязов) Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир туман ва шаҳар бўйича ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукционга чиқариладиган якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини (0,01 га майдонга) сотишнинг 2021 йил I чорак учун бошланғич баҳоси оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш топширилганлиги;
– Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўз кучига кириши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
- «Кегейли турмысы» газетаси таҳририяти (Е.Мухамбетов)га туман бўйича ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукционга чиқариладиган якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини (0,01 га майдонга) сотишнинг 2021 йил I чорак учун бошланғич баҳоси оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш топширилсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Кегейли тумани ҳокимининг ўринбосари А.Отемуратов зиммасига юклатилсин.
Кегейли тумани
ҳокими: Д.Утемуратов