Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябардаги “Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2640-сонли карори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 17 февралдаги «Қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини доимий кузатиб бориш мақсадида агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш ҳақида»ги 38-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кегейли тумани ҳокими қарор қилади

21.02.2021 11:21:41 234 Баспаға шығарыў
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябардаги “Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2640-сонли карори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 17 февралдаги «Қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини доимий кузатиб бориш мақсадида агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш ҳақида»ги 38-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
  2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг юқоридаги қарори билан қуйидагилар:

а) Қорақалпоғистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда туманлар ҳокимликларининг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини доимий кузатиб бориш, қишлоқ хўжалиги экинларининг минерал ўғитларга бўлган илмий талабини аниқлаш, минерал ўғитлардан тупроқнинг ҳолати ва экин турига мувофиқ контурлар кесимида табақалаштириб фойдаланиш тизимини йўлга қуйиш бўйича таклифлари маъқулланганлиги;

б) Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг агрокимёвий таҳлил тизимини такомиллаштириш, экин ерларида тупроқнинг ўнимдорлигини ошириш мақсадида белгиланган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида тарғибот ишларини олиб бориш бўйича тузилган доимий харакат қилувчи ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

г) Тарғибот ишчи гуруҳ (А.Якубов)га:

фермерлар ва деҳқон хўжаликлари, бошқа ташкилотлар ҳамда аҳолининг томорқа ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик дарасини доимий кузатиб бориш, қишлоқ хўжалик экинларининг минерал ўғитларга бўлган илмий талабини аниқлаш мақсадида комплексли агрокимё хизматларини кўрсатиш бўйича ҳудудларда семинарлар утказиш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларнинг буюртмаларини умумлаштириш йўли орқали суғориладиган ерларда тупроқларнинг агрокимёвий таҳлилларини амалга ошириш тақсимотини ишлаб чиқиш;

минерал ўғитлардан тупроқнинг ҳолати ва экин турига мувофиқ контурлар кесимида табақалаштириб фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш бўйича тадбирларнинг сифатли олиб борилиши билан боғлиқ барча зарурий чора-тадбирларни амалга оширишни;

д) “Агрокимёстанцияси Қорақалпоғистон филиали”МЧЖ тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда туман ҳокимлари билан биргаликта ерларнинг экологик, агрокимёвий картограммаларини ҳамда радиологик ифлосланишининг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этш бўйича тадбирларнинг дойимий равишда олиб борилишини таъминлаш топширилганлиги маълумот учун кабўл қилинсин.

  1. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Кадастр агентлиги туман бўлимига;

-қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштиришда тупроқнинг агрокимёвий ҳолати бўйича ишлаб чиқилган картограммаларга асосан амалга ошириш;

-тупроқни озиқлаш моддалари таъминотини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалигига минерал ўғитларни дифференциял ва агрокимё картограммаларига қатьиян мувофиқ кўринишида етказиб беришини таъминлаш;

-фермерлар ва деҳқон хўжаликлари, бошқа ташкилотлар ҳамда аҳолига комплексли агрокимё хизматларини кўрсатиш, шакиллантирилган буюртмалар ва кафолат шартномаларига мувофиқ қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш топширилсин.

  1. Белгилансинки тупроқнинг агрокимёвий таҳлили фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг талаб ҳоқишига кўра амалга оширилиб борилади.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилашини назорат қилишни туман қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари К.Есенбеков зиммасига юклатилсин.

 

 

                    Кегейли тумани

                           ҳокими:                                                    Д.Утемуратов

 

21.02.2021 11:21:41 235