Якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тўғрисида

15.02.2021 16:00:54 372 Баспаға шығарыў

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги «Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 63-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, ушбу қарорнинг 34-бандига мувофиқ, Кегейли тумани ҳокими

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани «Алтын тала» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди Бердақ кўчаси бўйида жойлашган 2 (икки) дона  0,08 га бўлган бўш ер майдонини якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратиш бўйича «YERELEKTRON» автоматлашган ахборот тизими орқали ваколатли органлар томонидан берилган хулосалар маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман Кадастр корхонаси ва туман Қурилиш бўлими томонидан ушбу бўш ер майдонида белгиланган қуйидаги ер участкалари (лотлар) якка тартибдаги уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш учун қўйилсин.
  3. Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи аукцион орқали реализация қилишга қуйилаётган бўш ер участкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Ещановга:

барча хоҳловчиларга юқоридаги ер участкалари (лотлар)ни «Е-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотни босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида тарқатилишини;

«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукционга қўйилган ер участкалари (лотлар) тўғрисидаги ахборотни Кегейли тумани ҳокимлиги расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.

  1. Ушбу қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг ўринбосари А.Отемуратов зиммасига юклатилсин.

 

 

Кегейли тумани

                            ҳокими:-                                               Д.Утемуратов

 

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи аукцион орқали реализация қилишга қуйилаётган бўш ер участкаларига оид маълумотлар

                                              

Ариза рақами Манзили Ер участка рақами Майдони Бошланғич баҳоси (сўм)
1 Y-1735212|505-10322-001 «Алтын тала» МФЙ ҳудуди  Бердақ кўчаси 1 0,04 га 1 338 000 сўм
2 Y-1735212|505-10322-002 «Алтын тала» МФЙ ҳудуди  Бердақ кўчаси 1 0,04 га 1 338 000 сўм

           

Ер участкадан Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи эгасининг мажбуриятлари, шу жумладан ваколатли органларнинг хулосаларида кўрсатилган мажбуриятлар;

            Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси 6-10-бандларига асосан ушбу ер майдонидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда ҳамда ер участкасида 2 (икки) йил мобайнида якка тартибдаги турар жой қурилиш ишлари бажарилмаганда ундан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинади.

 

15.02.2021 16:00:54 373