Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаймиз

19.04.2021 09:01:22 117 Баспаға шығарыў

 

“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш” – мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳитларнинг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Айниқса, ёшларнинг бу борадаги интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгилаб қўйилган.

Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини ўз ичига олган бешта муҳим ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 30 июнь куни ПФ-6017-сонли «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Ушбу фармонга асосан  Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.

Агентликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб иқтидорли ёшларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларига таълим олиш учун юбориш, халқаро танловларда иштирок этишини таъминлаш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини қамраб олган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва истеъдодини ривожлантириш;

ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, замонавий касб-ҳунарлар, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллашлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш жараёнларига кўмаклашиш;

ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор-мамлакатлар ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш  ва бошкада вазифаларни амалга ошириш белгиланди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди:

  • ёшларнинг инновацион, амалий ва истиқболли лойиҳаларига грант маблағлари ажратиш;
  • ўз иқтидори ва салоҳиятини камол топтириш, келажакда қизиққан соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиши учун ёшларда ўзини ўзи ривожлантириш бўйича кучли мотивация уйғотиш мақсадида кенг ёшлар даврасида халқаро миқёсда юқори нуфузга эга нотиқлар жалб қилинган ҳолда мотивацион тадбирлар ўтказиш;

– ҳудудларда ёшлар бандлигига кўмаклашиш мақсадида қудуқлар бурғулаш (қазиш), суғориш воситалари харид қилиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш;

– ёшларнинг халқаро фан олимпиадалари ва танловларда ҳамда ёш тадбиркорларнинг халқаро форум ва ярмаркалардаги иштирокини таъминлаш, ёшларнинг халқаро меҳнат бозорларига чиқишига кўмаклашиш;

– иқтидорли ва жамоат ишларида фаол бўлган ёшларни (биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларнинг фарзандлари) бепул йўлланмалар асосида оромгоҳларга юбориш;

– ёшларни келгусида тегишли соҳада малакали мутахассис бўлиб етишишлари, шу жумладан тадбиркорликка ўқитиш учун мамлакатимизда юқори натижаларга эришган соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ўқув машғулотлари ўтказиш;

– битирувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида барча ҳудудлардаги олий таълим муассасалари базасида бизнес акселераторлар ташкил этиш белгиланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” Қонунининг 26-моддасига мувофиқ, давлат ёшларнинг иқтисодий мустақиллигини қўллаб-қувватлайди.

Ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш:

давлат органлари томонидан ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш;

ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида имтиёзли кредитлар бериш;

ёшларни тадбиркорлик фаолияти асослари бўйича ўқитиш, таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорликни шартнома асосида ривожлантириш;

ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш йўли билан амалга оширилади.

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли имтиёзлар ва афзалликлар белгиланди.

 

Чимбой туманлараро

иқтисодий суди раиси:                                             З.Бердимуратов

 

19.04.2021 09:01:22 118