Кегейли туманида саноат маҳсулотларининг ишлаб шиқарлиши

21.08.2020 11:07:56 867 Баспаға шығарыў

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Кегейли туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан
161,1 млрд.сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди
ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 103,9 % ни ташкил этди.

Ҳисобот йилида 25,7 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб,
2019 йил январь-июнига нисбатан 103,3 фоизни ташкил этди. Жумладан,
16,4 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб умумий ҳажмга нисбатан 63,9 % ни ташкил қилиб, 9,3 млрд. сўмлик ноозиқ-овқат моллари
(2019 йил январь-июнига нисбатан мосравишда 98,3 фоиз ва 113,5 фоиз) ишлаб чиқарилди ва умумий ҳажмга нисбатан 36,1 % ни ташкил қилганлигини кузатишимиз мумкин.

 

2020 йилнинг январь-июнь ойларида истеъмол товарлари
ишлаб чиқариш улуши, фоизда

озиқ-овқат оварлари: 63.9 %               ноозиқовқат товарлари:  36.1 %

Ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, саноат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб Қорақалпоғистон Республикаси ва туманларда ишлаб чиқарилган  саноат маҳсулоти ҳажмини туманлараро ҳамда  туманларни  шаҳар кўрсаткичлари билан таққослаш орқали таҳлил қилиш, саноат маҳсулотини  аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдори динамикасини кузатиб бориш, ҳудудлардаги устувор вазифаларни ва ўсиш нуқталарини белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Ўз навбатида жорий йилнинг январь-июнь ойларида Кегейли туманида саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши 161,1 млрд.сўмни ташкил этиб, мазкур кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасининг жами саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилишида 2,4 % ташкил этди. Туманда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ҳажми аҳоли жон бошига 2218,5  минг.сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 128,1 % га етказилганлигини кузатишимиз мумкин. Шунингдек, туманда истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиши 25,7 млрд.сўмни ташкил қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг жами  истеъмол товарлари ишлаб чиқарилишида 2,1  % ташкил этди. Туманда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари аҳоли жон бошига 353,6 минг. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати  127,4 % га етказилганлигини кузатишимиз мумкин.

Саноат ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг улиши

 

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди, шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат қилади. Жорий йилнинг январь-июнь  ойларида туманда 161,1  млрд.сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши амалга оширилган бўлиб, шундан  36,2  млрд.сўм ёки умумий ҳажмнинг 22,5 % ни кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ташкил қилганлигини кўришимиз мумкин.

 

Январь-июнь ойларида Кегейли туманида саноат маҳсулоти
ишлаб чиқаришнинг таркиби
(млрд. сўмда)

 

жами саноат маҳсулотлари 2020 йил: 161.1%                                                  2019 йил: 113.0%

кичик бизнес  субекти саноати маҳсулоти 2020 йил: 36.2%                        2019 йил: 27.5%

Давлат ва хусусий секторнинг ўзаро муносабати мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий барқарор вазиятни таъминлашда хусусий бизнеснинг манфаатдорлигини-оширишда катта хизмат қилади. Ўз навбатида, мамлакатимизда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ  Кегейли туманида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида нодавлат секторнинг улуши салмоқли эканлигини кўриш мумкин. Тармоқ корхоналари томонидан жорий йилнинг январь-июнь ойларида 161,1  млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,9 % ни ташкил этди, шунинг билан бирга давлат секторида 109,2  млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб умумий ҳажмга нисбатан 67,8 % ташкил этсада, нодавлат секторида 51,9  млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, умумий ҳажмга нисбатан 32,2 % ташкил этди.

 

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш давлат ва нодавлат секторларида
(фоиз ҳисобидаги улуши)

 хуссий мулк: 32.2 %

давлат мулки: 67.8%

21.08.2020 11:07:56 868