Ҳурматли тадбиркор ва инвесторлар диққатга!

26.01.2020 00:58:23 1067 Баспаға шығарыў
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.
Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.
Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.
Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 5220 та бўш ер участкалари,  1 трл. 770 млрд. 793 млн. сўм инвестиция киритиш, 27421 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 95 млрд. 888 млн. 800 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.
 Бугунги кунга қадар “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида 2504 та бўш ер участкалари   725 млрд. 701 млн. сўм инвестиция киритиш, 9873 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 17 млрд. 145 млн.  600 минг сўмга сотилди. .
Ҳозирда “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида 2716 та бўш ер участкалари 90 млрд. 356 млн. 500 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат  бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 89 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 3 млрд. 500 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилди.
Бугунги кунга қадар “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида 301 та бўш турган давлат мулки объектлари 3343 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 157 млрд. 540 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан  10 млрд. 661 млн. 301 сўм миқдорга сотилди.
Бугунги кунда “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 80 та бўш турган давлат мулки объектлари 916 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 64 млрд. 635 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.
АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ  ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ.
26.01.2020 00:58:23 1068