Коррупцияга қарши кураш, мақсад ва вазифалар

15.06.2024 11:13:51 133 Баспаға шығарыў

Бугунги кунда жамиятни ташвишга солаётган энг глобал муаммолардан бири – коррупция балосидир. Мамлактимизда ушбу иллатга қарши курашиш масаласига умумдавлат миқёсидаги вазифа сифатида қаралиб, унинг олдини олиш юзасидан изчил ва мунтазам ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш жараёнидаги асосий вазифалардан бири ҳам айнан коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, унга йўл қўймаслик ҳамда бундай салбий иллатга қарши самарали кураш олиб боришдан иборатдир.

Мазкур йўналишда Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йиль 12-январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-81-сон қарори ва 2024-йиль 4-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-114-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда коррупсияни олдини олиш ва унга қарши курашишни самарали ташкил етиш мақсадида, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала эканлиги. Мамлакатимизда ушбу иллатга қарши курашда доимо огоҳ бўлиб, ҳар бир давлат хизматчиси ёки ҳар бир фуқаро ўз ишига виждонан ёндашса, коррупциянинг аянчли оқибатларини тушунса, бу жиноятни камайишига эриш мумкин

 

 

 

15.06.2024 11:13:51 134