Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинганлиги мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш талаб этилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 11 сентябрь куни ««Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғриси»даги фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон билан халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон — 2030» стратегияси мувофиқ тасдиқланди.
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида қуйидаги устувор йўналишлар, яъни
- ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш
- барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш
- сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
- қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш
- «хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш белгиланди.
Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотларни амалга оширишда конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини инсон манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтириш, адвокатура институтининг салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш, коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш асосий мақсадлар этиб белгиланди.
Ушбу йўналишларда белгиланган мақсадларни амалга ошириш йўлида олиб бориладиган ислоҳотлар халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқаришга хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.
Ж.Аймаганбетова
Қорақалпоғистон Республикаси
маъмурий судининг судьяси