“Янги Конституция-халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!” тарғибот тадбири ўтказилди

07.04.2023 18:03:53 266 Баспаға шығарыў

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида жорий йилнинг
7 апрель куни “Янги Конституция-халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!” шиори остида Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича бўлиб ўтадиган Референдум тарғиботи тадбирлари ўтказилди.

Тарғибот анжуманлари Кегейли туман 11-сонли болалар ва мусика мактаби, Нурлы бостан махалласи, 11-сонли мактабгача таълим муассасаси, “AQTUBA TEXTIL GROUP” тикув корхонаси, “Захриддин Мухаммад Бобур” кутубхонасида ташкил этилди ва уларда  910 нафар фаол хотин-қизлар фаоллари, депутат аёллар, “Оқила аёллар” ҳаракати, “Бувижонлар мактаби” аъзолари, тадбиркор аёллар, давлат мукофоти совриндорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича тарғиботчилар, хожи оналар, кекса ва нуроний онахонлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Мазкур маънавий-маърифий тадбирларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедова, тарғибот гуруҳи аъзоларидан Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар” илмий -тадқиқот институти директори ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор О.Мусурманова, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети профессори, педагогика фанлари доктори З.Исмоилова, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти педагогика ва психология кафедраси мудири, педагогика фанлари номзоди, доцент М.Абдужаббарова, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлим бошлиғи, полковник Д.Худайберганова, Оила ва хотин-кизларни куллаб-кувватлаш давлат максадли жамгармаси бош хукук маслахатчиси И.Кутлымуратов, Узбекистон Республикаси таргибот гурухи рахбари У.Исмойловлар томонидан Республикада Давлат раҳбари томонидан оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳатлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, самарали натижалари борасида фикр ва мулоҳазалар билдирдилар. Жумладан, оилалар фаравонлиги ва мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркор аёлларга шароитлар яратиш,  таълим тизимида қизлар учун яратилган имтиёзлар, уларни илм-фанга жалб этиш ва бошқа масалалар бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Мазкур тадбирлар шукуроналик руҳида ва юқори кайфиятда ўтказилиб, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими раиси Г.Хожамбергенова, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоси, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибалари Г.Тлеумуратова, А.Алланиязова, тадбиркор аёллардан З.Даулетбаева, депутатлар Н.Аметова, М.Шолтаева, фукаро Г.Калимбетова, томонидан бугунги кундан мамнунлик, эртанги кундан катта умидлилик каби фикр-мулоҳазаларини билдиришди.  Шунингдек, барча маънавий-маърифий тадбирларда  30 апрелда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бўйича Конститутциявий қонуни бўйича Референдумда ҳар бир оила аъзолари ва хотин-қизларнинг фаол иштирок этишларини мамнуният билан  таъкидлаб ўтишди.

Кегейли тумани, Абат макан МФЙ да яшовчи ногирон фарзандини даволатишга мухтож аёл Н.Садирбаеванинг, Нурлы бостан МФЙда бепул уй-жой билан таъминланган чин етим ёш О.Реймовнинг хонадонларидан хабар олинди.

Кегейли туман ҳокимлиги матбуот хизмати

07.04.2023 18:03:53 267