РЕСПОНДЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

17.03.2023 17:45:10 192 Баспаға шығарыў

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектларига қулайлик ва қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида, 2022 йил якунлари учун тадбиркорлик субъектлари томонидан 2023 йилнинг 27 февраль кунига қадар тақдим этиладиган 1-kb shakli (унинг иловаларини қўшган ҳолда) ва 1-fx shakli йиллик статистика ҳисоботлари 3 март санасига қадар узайтирилган эди.

✅ Жорий йилнинг 4 март кунидан бошлаб, ҳисобот тақдим этмаган субъектларга статистика органлари томонидан йиллик статистика ҳисоботларини бир ойлик муддатларда тақдим этилиши юзасидан кўрсатма хатлари чиқарилди.

✅ Шу муносабат билан, ҳисобот тақдим этмаган тадбиркорлик субъектларини кўрсатма хатда берилган муддатларда “Estat 4.0” ахборотлашган тизими орқали юқорида кўрсатилган ҳисоботларни тақдим этишингиз сўралади.

17.03.2023 17:45:10 193