Кегейли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш юзасидан амалга оширилган мониторинг якунлари тўғрисида

11.12.2021 16:03:42 104 Баспаға шығарыў

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг 30.10.2020 йилги
528-IV/KҚ-45-IV-сонли Қўшма Қарорига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш натижалари, шунингдек ушбу йўналишда аниқланган муаммоларни бартараф қилиш бўйича ой давомида амалга оширилган ишлар кейинги ойнинг 10 санасига қадар Халқ депутатлари туман Кенгашида муҳокама қилиниши ва тегишли қарорлар қабул қилиниши белгиланган.

Рейтинг баҳолаш кўрсаткичларини муҳокама қилишда қўйидаги масалаларга алоҳида итибор қаратилади:

амалий чора-тадбирлари дастурлари ижроси, улардаги мақсадли кўрсаткичлар бажарилиши бўйича тахлилий маълумотлар;

солиқ тўловларининг, шу жумладан мол-мулк ва ер солиқлари тушумининг ўзгариши, уларнинг ундирилиш даражаси;

экспорт прогнози бажарилиши, аҳоли жон бошига тўғри келадиган экспорт ҳажми, саноат ишлаб чиқаришининг экспортга йўналтирилганлиги;

Бош вазир қабулхоналарига тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг қаноатлантирилиши,такрорий мурожаатлар;

тадбиркорлик субъектларнинг яшовчанлиги ҳамда янги тадбиркорлик субъектларнинг ўсиши;

кичик бизнесда янги иш ўринларининг яратилиши;

кичик тадбиркорлик субъектларида махсулотлар ҳажми;

саноат махсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўсиш даражаси, аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат махсулотлари ҳажми;

аҳоли истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажми.

аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми;

аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана товар айланмаси ҳажми;

аҳоли жон бошига тўғри келадиган марказлашмаган инвестициялар ҳажми;

ҳудуднинг хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорлиги;

аҳолининг, шу жумладан хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлик даражаси, вақтинча ишлаш учун хорижга кетганларнинг иқтисодий фаол аҳоли умумий сонидаги улуши;

“саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида кўрсатилган ёрдамлар;

меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони ва ишга жойлаштирилганлари;

хотин кизлар темир дафтари ижроси;

“ёшлар темир дафтари”га киритилган ёшларни иш билан таъминлаш;

миграция (чет давлатдан келганларни ишга жойлаштириш);

мухтож оилалар рўйхатидан чиқарилган оилалар;

маҳаллий бюджет даромадлари режасининг бажарилиши;

маҳаллий мол-мулк солиқларини ундирилиши;

янги кичик бизнес субъектларини очиш;

ҳудудий экспорт прогноз кўрсаткичлари  ижроси; 

мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт режасини  ижроси;

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ижроси;

инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши (саноат, хизмат, қишлоқ хўжалиги йўналишида);

жиноятларнинг содир этилиши;

оилавий ажримлар ҳолати;

секторларда аниқланган муаммоларни ҳал этилганлик даражаси;

Юқорида кўрсатиб ўтилган тартибнинг ноябрь ойи давомида таъминлаш мақсадида туман ҳудудида бир қатор ишлар амалга оширилиб, рейтинг баҳолаш кўрсаткичлари натижалари аниқланди.Жумладан:

Ноябрь ойида солиқ тўловлари бўйича 3 млрд. 866,7 млн.сўмлик прогноз белгиланган бўлса, амалда 4 млрд. 479,290 млн.сўмлик тушумларнинг тушиши таъминланиб, прогноз 115,8 фоизга таъминланди.

Жумладан ер ва мулк солиғи бўйича 507,5 млн.сўмлик прогноз белгиланган бўлса, амалда 323,9 млн.сўмлик тушумларнинг тушиши таъминланиб, прогноз
64 фоизга таъминланди. Бу қарздорлик асосан фуқароларнинг ер ва мулк солиқларидан хосил бўлган қарздорлик ҳисобланиб, йил охиригача мазкур прогноз кўрсаткичларини тўлиқ бажаришнинг барча чоралари кўрилади.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари учун тумандаги ҳудудий корхоналарга
4 млн. 117,7  минг долларлик экспорт прогнози белгиланган ва амалда                                7 млн. 116,3  минг долларлик экспорт операциялари амалга оширилиб, белгиланган прогноз 172,8 фоизга бажарилмоқда. Шундан саноат махсулотларини экспорт қилиш бўйича белгиланган 3 млн. 714,7 минг долларлик прогноз амалда 191,0  фоизга бажарилиб, 7 млн. 096,8 минг долларни ташкил қилди. Жумладан ноябрь ойи учун белгиланган 355,7  минг долларлик экспорт прогнози амалда 129,5 фоизга бажарилиб, 460,7  минг долларни ташкил қилди. Ҳисобот даврида аҳоли жон бошига тўғри келадиган экспорт ҳажми 98,8 долларни ташқил қилмоқда.

Бош вазирнинг тумандаги қабулхонасига ҳисобот даврида тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаатлар сони 154 тани, шундан қаноатлантирилганлари 107 тани, тушинтириш берилганлари 46 тани ва такрорий мурожаатлар сони 5 тани ташкил қилади.

2020 йил учун туманда 131 та янгидан кичик бизнес субъектларини ташкил қилиш топшириғи берилган бўлса, бугунги кунгача 137 та кичик бизнес субъектлари ташкил қилинди ва йил охиригача берилган топшириқни ортиғи билан бажариш имконияти мавжуд.

Янгидан ташкил қилинган кичик бизнес субъектлари ҳисобидан 342 янги иш ўринлари яратилди.

Тумандаги кичик бизнес субъектлари томонидан ҳисобот даврида 74,8 млрд. сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилди, бу туманда ишлаб чиқарилган жами саноат махсулотларининг 35,6 фоизини ташкил қилади.

Тумандаги саноат корхоналари томонидан 209,8 млрд. сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,22 фоизни ташкил қилади, аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат махсулотлари ҳажми 2 млн. 886,5 минг сўмга тўғри келади (республикадаги улуши
2,2 фоиз)
.

Туманда ҳисобот даврида 40 млрд сўмлик истеъмол товарларини ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,1 фоизни ташкил қилади, аҳоли жон бошига тўғри келадиган истеъмол товарлари ҳажми
551,3 минг сўмга тўғри келади (республикадаги улуши 2,3 фоиз).

Туманда 38,7 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилиб, аҳоли жон бошига 532,6 минг сўмга тўғри келади (республикадаги улуши 0,8 фоиз).

Туманда 76,9 млрд сўмлик чакана товар айланмаси амалга оширилиб,  аҳоли жон бошига 1059,1 минг сўмга тўғри келади (республикадаги улуши 1,5 фоиз).

Туманда капитал куйилмалар микдори 84,4 млрд сўмлик ташкил этиб, аҳоли жон бошига 1161,5 минг сўмга тўғри келади (республикадаги улуши 1,2 фоиз).

Туманда ҳозирги кунда банд аҳоли сони 73 минг нафарни ташкил этади.

Тумандан хорижга вақтинча ишлаш учун кетган фуқароларнинг сони
5558 нафарни ташкил қилиб, уларнинг иқтисодий фаол аҳоли умумий сонидаги улуши 13,8 фоизга тенг.

Туманда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича белгиланган 600 минг долларлик режа амалда 1 млн. 091 минг долларни ташкил қилиб, белгиланган режа 181,8 фоизга бажарилди.

Туманда ҳозирги кунда банд аҳоли сони 29,5 минг нафарни ташкил қилиб, бандлик даражаси 88,6 фоизга тенг.

-“Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида тумандаги 500 оилага
47 152 000 сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

– “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги 1735 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлардан бугунги кунгача 1526 нафар (88 фоизи) ишга жойлаштирилди;

– “Хотин кизлар темир дафтар”га киритилган 754 нафар хотин-қизлардан бугунги кунгача буйруқ асосида доимий ишга киргани 549 нафарни (72,8 фоизни),
ўз-ўзини банд қилиш ҳисобидан банд бўлгани 37 нафарни (4,9 фоиз), норасмий банд бўлганлар сони 13 нафарни (1,7 фоиз) ташкил қилди;

– Тумандаги 88 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “ёшлар дафтари”га киритилган бўлса, амалда бугунги кунгача буйруқ асосида доимий ишга киргани 86 нафарни (97,7 фоиз) ташкил қилди.

– Туман ҳудудидаги 1222 та мухтож оилалардан бугунги кунгача 1120 та оилалар, яъни 91,6 фоизи мухтож оилалар рўйхатидан чиқарилган.

– Ноябрь ойида 14 та янги кичик бизнес субъектларини очиш белгиланган бўлса, амалда ҳисобот даврида 23 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилиниб, топшириқ 164,2 фоизга бажарилган.

– Ноябрь ойи давомида туман ҳудудида 1 та жиноят содир бўлган ва оилавий ажримлар бўлмади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг 30.10.2020 йилги
528-IV/KҚ-45-IV-сонли Қўшма Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. Кегейли тумани ҳокими Муратбай Абдировнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш юзасидан амалга оширилган мониторинг якунлари тўғрисида ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгаши маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  3. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  4. Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

11.12.2021 16:03:42 105