Ота икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ўрнига 3 хонали уй берди

08.06.2022 19:45:44 475 Баспаға шығарыў

 

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор И.Н.дан ундирувчи Л.Ш.нинг фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун фарзандлари 18 ёшга тўлганга қадар қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида бўлим давлат ижрочилари

томонидан қарздорга келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилганда қарздор ота ўз номидаги уйини бериш истагини билдирди.
Натижада, собиқ турмуш ўртоғи билан ўз аро келишувига асосан, қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги ва фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган алимент пуллари ҳисобланиб қарздорнинг номидаги  Кегейли туман ҳудудида жойлашган 3 хонали уйини собиқ турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб берди ва мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тамомланди.

 

С.Ж.Қалмурзаева,

Бюронинг Кегейли тумани бўлими давлат ижрочиси

08.06.2022 19:45:44 476