Кегейли туманида маҳаллаларда кам таъминланган оилалар иштирокида ташкил этиладиган кооперациялар томонидан ишлаб чиқиладиган суб-лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва танлаб олиш мақсадида “Баҳолаш комиссияси”ни тузиш тўғрисида

06.05.2022 09:09:47 162 Баспаға шығарыў

Кегейли туманида маҳаллаларда кам таъминланган оилалар иштирокида ташкил этиладиган кооперациялар томонидан ишлаб чиқиладиган суб-лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва танлаб олиш мақсадида “Баҳолаш комиссияси”ни тузиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги
ПҚ-2784-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказининг 2022 йил 19 апрелдаги 57/01-30-617-сонли хати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 25 апрелдаги 01-07-12-04-128-сонли хатида кўрсатилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПҚ-2784-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказининг 2022 йил 19 апрелдаги 57/01-30-617-сонли хати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 25 апрелдаги 01-07-12-04-128-сонли хати ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Маҳаллаларда кам таъминланган оилалар иштирокида ташкил этиладиган кооперациялар томонидан ишлаб чиқиладиган суб-лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва танлаб олиш учун Кегейли туман “Баҳолаш комиссияси” таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (П.Утениязов)га:
“Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш Дастури” лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ижросини назорат қилиш белгилансин.
4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Ниязовга юклансин.


_________ тумани ҳокимининг
2022 йил ______ майдаги
_________________- сонли қарорига илова

Кегейли тумани “Баҳолаш комиссияси”
ТАРКИБИ

1 М.Ниязов – Кегейли тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси

2 Г.Хожамбергенова – Кегейли тумани ҳокимининг ўринбосари –оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, комиссия котиби

3 А.Аманбаев Кегейли тумани инвестиция бўлими бошлиғи, комиссия аъзоси

4 Р.Ережепов Кегейли тумани қишлоқ хўжаалиги бўлими бошлиғи, комиссия аъзоси

5 Қ.Примбетов Кегейли тумани сув хўжаалиги бўлими бошлиғи, комиссия аъзоси

6 А.Жумабаев Кегейли тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори, комиссия аъзоси

7 Ж.Узаков Кегейли тумани Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш инспекцияси бошлиғи, комиссия аъзоси

06.05.2022 09:09:47 163