Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрьдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармони ва “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сонли қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 12 ноябрдаги 294-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Кегейли тумани ҳокими
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрьдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармони ва “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сонли қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 12 ноябрдаги 294-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан:
а) Халқ таълими вазирлиги:
1) Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар малакали педагог, илмий ходимлар, психолог ва хорижий экспертларни (шу жумладан, Финляндиянинг малакали мутахассисларини) жалб қилган ҳолда Миллий ўқув дастурини (кейинги ўринларда – Дастур) ишлаб чиқиш ва унда:
таянч ўқув режасини такомиллаштириш ҳамда ўзаро узвий боғлиқ фанларни бирлаштириш ҳисобига уларнинг сонини оптималлаштиришни;
ўқувчиларни келгуси ҳаётга тайёрлаш ва уларга ўз билим ва кўникмаларидан амалиётда фойдаланишни ўргатувчи малака талабларини синфлар кесимида ишлаб чиқишни;
фанлараро ўзаро алоқадорлик ва синфлар кесимида даврийликка тўлиқ риоя қилган ҳолда ўқув дастурлари ўртасида узвийликни таъминлашни;
янги авлод дарсликларини ўқитувчининг методик қўлланмаси, ўқувчининг машқ дафтари ва мультимедиа иловаси билан бирга комплекс тарзда яратиш ва нашр этишни;
ўқувчиларнинг фан бўйича эгаллаган билимлари билан бир қаторда саводхонлик, компетенция ва шахсий сифатларини баҳолаш ҳамда касбларга бўлган қизиқишини аниқлаш тизимини жорий этишни назарда тутиш белгиланганлиги;
2) 2021 йил 1 майга қадар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Дастурнинг илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида экспертизадан ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишини таъминлаш;
3) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда таянч умумтаълим муассасаларини белгиласин ҳамда Дастурни 2021/2022 ўқув йилида уларнинг таълим жараёнига тажриба-синов тариқасида жорий қилиш топширилганлиги;
б) 2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси (кейинги ўринларда – ҳудудий халқ таълими бошқармалари) томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилиниши;
Бунда:
умумтаълим муассасаларининг бўш директор лавозимлари учун ҳудудий халқ таълими бошқармалари киритган номзодлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танловдан ўтказилиши;
умумтаълим муассасаси директорлиги учун номзодлар танловда тегишли умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича ўз дастури (кейинги ўринларда – 3 йиллик дастур) билан иштирок этиши;
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлов натижаларига кўра умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинлаш учун энг яхши 3 йиллик дастур эгаси шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олинади ҳамда лавозимга тайинлаш учун ҳудудий халқ таълими бошқармаларига тақдим этилиши;
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлаб олинган номзод ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинланиши;
умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан ҳисобот беради ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан баҳо бериб борилиши белгиланганлиги;
в) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармаси бошлиқлари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари бир вақтнинг ўзида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳисобланиши белгиланганлиги;
г) 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир умумтаълим муассасасида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилганлиги;
Мазкур тизим доирасида:
1) Халқ таълими вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
7-синфдан бошлаб ўқувчилар ўртасида интерактив сўровномалар ўтказсин, касб-ҳунарга бўлган қизиқишини аниқласин ва уларнинг маълумотлар базасини яратиш;
7-синф ўқувчилари учун ҳар ойда бир марта «Касблар оламига саёҳат» мавзусида махсус курслар олиб бориш;
8-синф ўқувчилари учун ҳар чоракда камида бир маротаба «Менинг келажакдаги касбим» мавзусида семинар-тренинглар олиб борсин ҳамда ўқувчиларни келажакда эгалламоқчи бўлган касбларга йўналтириш;
9-синф ўқувчиларининг касбий мойиллиги бўйича ўтказилган педагогик-психологик ташхислар натижалари асосида келгусида аниқ ишчи касблар бўйича касб-ҳунар мактабларида таълим олиши мумкин бўлган ўқувчилар ўртасида касбга йўналтириш ишларини олиб бориш;
2) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторида умумтаълим муассасалари битирувчилари шуғулланиши мумкин бўлган касб ва лавозимларни белгиласин ҳамда уларнинг профессионал стандартларини ишлаб чиқиш;
умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун махсус касбий тайёргарликни талаб қилмайдиган мутахассисликларга ўқитиш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил қилиш;
ўқувчиларнинг мактаб фанлари бўйича амалий дарсларини салоҳиятли иш берувчилар, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, кластерлар ва кооперацияларда ўтказилишини таъминлаш;
туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда яқин масофада жойлашган касб-ҳунар мактабларида умумтаълим муассасалари ўқувчиларини касбга йўналтириш бўйича махсус «ситуацион хона»ларни ташкил этиш, электрон дастур ва кўргазмали материалларни ишлаб чиқиш;
туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари раҳбарлари томонидан умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун касбга йўналтириш бўйича амалий дарслар ўтказилишини таъминлаш топширилганлиги;
д) Олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан олий таълим ташкилотини ташкил этиш топширилганлиги;
е) Ахборот технологиялари, биология, кимё ва геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини бериш ваколати тақдим этиладиган илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
ж) Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда оптик толали юқори тезликдаги Интернет линиялари олиб борилган умумтаълим муассасаларининг ички локал ускуналарини ўрнатиш, ягона «Электрон таълим» тармоғини жорий қилиш, уни бошқариш, контент яратиш ва техник қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратилишини назарда тутиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари умумтаълим муассасаларининг Интернетдан фойдаланиш хизматлари учун харажатларни ўз вақтида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тўланишини таъминлаиш топширилганлиги;
з) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар:
профессионал таълимнинг таълим дастурлари ва ўқитиш материаллари тўпламларини меҳнат бозорининг талаблари, тармоқ малака рамкалари ва профессионал стандартлар асосида иш берувчилар билан биргаликда ишлаб чиқсин ва тизимли равишда такомиллаштириб бориш;
касб-ҳунар мактабларини ҳудудлар бўйича жойлашуви ҳамда тайёрланадиган ишчи касблардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш учун иш берувчиларга бириктириш;
профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган педагог кадрларнинг методик таъминотини мустаҳкамлаш, уларни янги таълим ресурслари билан таъминлаб бориш имкониятини берадиган алоҳида электрон платформани ишлаб чиқсин ва таълим дастурлари, ўқитиш материаллари ҳамда бошқа услубий қўлланмалардан масофавий тарзда фойдаланиш имкониятини яратиш;
профессионал таълим муассасалари гуруҳ раҳбарларини тайёрлаш учун ўқувчилар билан ишлаш, улар психологиясини ўрганиш ва методик таъминлашга қаратилган қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш;
ривожланган давлатларнинг IT-технологиялари, робототехника, қурилиш, туризм, транспорт, энергетика ва бошқа соҳалар бўйича етакчи профессионал таълим муассасалари филиалларини ташкил қилиш бўйича тегишли чоралар кўриш;
профессионал таълим хизматларини кўрсатиш бўйича хусусий секторнинг салмоғини кенгайтириш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида профессионал таълим ташкилотларини ташкил этиш чораларини кўриш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
- Кегейли туманида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш бўйича «Йўл ҳарита»си иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Туман Халқ таълими бўлими (А.Алланиязова) тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда таянч умумтаълим муассасаларини белгилаш ҳамда ишлаб чиқилётган Миллий ўқув дастурни 2021/2022 ўқув йилида уларнинг таълим жараёнига тажриба-синов тариқасида жорий қилиш чораларини кўрсин;
туман Халқ таълими бўлими ҳузуридаги ўқув-методика бўлими фаолиятини такомиллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига таклиф киритсин.
- 2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этиш Кегейли тумани Халқ таълими бўлими томонидан тегишли халқ депутатлари туман Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга оширсин.
- Туман Халқ таълими бўлими мудири бир вақтнинг ўзида тегишинча туман ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб белгилансин.
- Туман Халқ таълими бўлими (А.Алланиязова), туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Дуйсенбаев) тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда:
7-синфдан бошлаб ўқувчилар ўртасида интерактив сўровномалар ўтказсин, касб-ҳунарга бўлган қизиқишини аниқласин ва уларнинг маълумотлар базасини яратсин;
7-синф ўқувчилари учун ҳар ойда бир марта «Касблар оламига саёҳат» мавзусида махсус курслар олиб борсин;
8-синф ўқувчилари учун ҳар чоракда камида бир маротаба «Менинг келажакдаги касбим» мавзусида семинар-тренинглар олиб борсин ҳамда ўқувчиларни келажакда эгалламоқчи бўлган касбларга йўналтирсин;
9-синф ўқувчиларининг касбий мойиллиги бўйича ўтказилган педагогик-психологик ташхислар натижалари асосида келгусида аниқ ишчи касблар бўйича касб-ҳунар мактабларида таълим олиши мумкин бўлган ўқувчилар ўртасида касбга йўналтириш ишларини олиб борсин.
- Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Дуйсенбаев), туман Халқ таълими бўлими (А.Алланиязова), тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда:
хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторида умумтаълим муассасалари битирувчилари шуғулланиши мумкин бўлган касб ва лавозимларни белгиласин ҳамда уларнинг профессионал стандартларини ишлаб чиқиш;
умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун махсус касбий тайёргарликни талаб қилмайдиган мутахассисликларга ўқитиш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил қилиш;
ўқувчиларнинг мактаб фанлари бўйича амалий дарсларини салоҳиятли иш берувчилар, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, кластерлар ва кооперацияларда ўтказилишини таъминлаш;
туман Бандликка кўмаклашиш маркази, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда яқин масофада жойлашган касб-ҳунар мактабида умумтаълим муассасалари ўқувчиларини касбга йўналтириш бўйича махсус «ситуацион хона»ларни ташкил этиш, касбга йўналтириш бўйича электрон дастур ва кўргазмали материалларни ишлаб чиқиш;
туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарлари томонидан умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун касбга йўналтириш бўйича амалий дарслар ўтказилишини таъминлаш чораларин кўрсин.
- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Н.Ещанов), туман Молия бўлими (К.Жиенбаев) билан биргаликда умумтаълим муассасаларининг Интернетдан фойдаланиш хизматлари учун харажатларни ўз вақтида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тўланишини таъминлаш чораларини кўрсин.
- Туман ҳокимининг ўринбосари (Қ.Бекимбетов), туман касб-ҳунар мактаби (Б.Утениязов, А.Рамбердиев, Қ.Бекниязов), туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Дуйсенбаев) тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар:
профессионал таълимнинг таълим дастурларига ва ўқитиш материаллари тўпламларини меҳнат бозорининг талаблари, тармоқ малака рамкалари ва профессионал стандартлар асосида ишлаб чиқаришда иш берувчилар билан биргаликда таклифлар тайёрлаш;
касб-ҳунар мактабларини жойлашуви ҳамда тайёрланадиган ишчи касблардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш учун иш берувчиларга бириктириш;
профессионал таълим муассасаси гуруҳ раҳбарларини тайёрлаш учун ўқувчилар билан ишлаш, улар психологиясини ўрганиш ва методик таъминлашга қаратилган қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш;
ривожланган давлатларнинг IT-технологиялари, робототехника, қурилиш, туризм, транспорт, энергетика ва бошқа соҳалар бўйича етакчи профессионал таълим муассасалари филиалларини ҳамда профессионал таълим хизматларини кўрсатиш бўйича хусусий секторнинг салмоғини кенгайтириш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида профессионал таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш чораларини кўрсин.
- Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (Т.Мухиятдинова) ва Қорақалпоғистон Телерадиокомпаниясининг тумани муҳбири (Қ.Жиемуратов)га ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий-ахборот воситаларида тарғиб этиш топширилсин.
- Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Қ.Бекимбетов зиммасига юклатилсин.
Кегейли тумани ҳокими М.Абдиров