Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор З.Ндан ундирувчи И.Х нинг фойдайсига бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Қарздор З.Н алимент мажбуриятларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган натижада 6 йилдан ортиқ муддат давомида 70,2 миллион сўм алимент қарзини тўламасдан келган ва фойдали меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган. қарздорнинг охирги яшаш манзили аниқ бўлмаганлиги боис, унга нисбатан қидирув эълон қилинди қидирув натижасида жорий йилнинг 10 ноябр кунида Бюронинг Кегейли тумани бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қарздор З.Н Кегейли туманидан топилди.
Жиноят ишлари бўйича Кегейли тумани судининг очиқ суд мажлисида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган ота З.Н қатнашди унга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Маъмурий қамоқ жазосини ўташ учун Нукус шаҳридаги Махсус қабул қилиш муассасасига жойлаштирилди.
Бюронинг Кегейли тумани бўлими давлат ижрочиси С.Ж.Қалмурзаева