ЖУЗИМ БОҒДА ЯНГИ БОҒЧА ИШ БОШЛАШ АРАФАСДИА…

14.03.2022 18:38:05 161 Баспаға шығарыў

ЖУЗИМ БОҒДА ЯНГИ БОҒЧА ИШ БОШЛАШ АРАФАСДИА…

Кегейли тумани Жузим боғ ОФЙ ҳудудига қарашли Қосқалъа элатли пунктида янги «Менинг орзуйим» номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилмоқда.

Мазкур оилавий мактабгача таълим ташкилоти тадбиркор Р. Бозорбоев раҳбарлиги асосида 25 ўринга мўлжалланган. Ушбу ОНМТТда бир ҳафтага яқин ободонлаштириш ҳамда қуриш ишлари ўтказилиб, тумандан олиб келинган ётоқхона мебеллари, кийим шкафлари, стол ва стуллар, ўйинчоқ шкафлари, 50 турдаги ўйинчоқлар ҳамда кўргазмали қуроллар, жами 26 млн. сўмлик жиҳозлар келтирилди. Ушбу ташкилотга келтирилган жиҳозлар, инвентарлар ҳамда турли қўлланма ва ўйинчоқлар асосида безатилди. Туманнинг 41-ДМТТ мусиқа тўгараги раҳбари томонидан турли эртак қаҳрамонлари ушбу боғчанинг деворларига туширилди. Ҳозирда оилавий мактабгача таълим муассасасининг ташқи қисмлари тўлиқ таъмирдан чиқмоқда.

14.03.2022 18:38:05 162