Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтадиган саммит ишида Европа кенгаши ва комиссияси аъзолари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентлари иштирок этади.
Ушбу саммит Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беради. Геосиёсий вазият ўзгараётган ҳозирги шароитда, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатлар йилдан-йилга стратегик жиҳатдан жуда муҳим кўриниш олмоқда. Саммит давомида Европа Иттифоқи транспорт ва рақамли технологиялар, хомашё маҳсулотлари, иқтисодиёт ва хавфсизлик масалалари, энергетика соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувлар юритилади. Ўзбекистоннинг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан бир неча соҳалардаги алоқаларини ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари алоҳида ўрин тутади. Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида, бугун Ўзбекистон
нинг Франция, Германия каби йирик иқтисодий салоҳиятга эга Европа давлатлари, шунингдек, ЕИ билан савдо-иқтисодий алоқалари тобора кенгайиб бормоқда. Ҳозирги кунга қадар Марказий Осиё ва ЕИ мамлакатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш борасида ишга солинмаган имкониятлар жуда катта.
Европа Иттифоқи тарихига назар ташласак, Иккинчи жаҳон уруши оқибатлари туфайли дунёнинг аксарият ҳудудлари каби Европа давлатлари иқтисодий жиҳатдан заифлашган, бутун дунёни қамраб олган инқироз ҳолати пайтида келажак учун буюк ташаббуслар негизида пайдо бўлган. 1950 йили Франция, Германия Федератив Республикаси ва Францияни ўзларининг металлургия, темир ва кўмир саноатларини бирлаштиришга чақирди. Бу ташаббус бутун Европани бирлашишга етаклайдиган ташаббус бўлди. Дастлаб металлургия, темир ва кўмир саноати соҳаларида йўлга қўйилган ҳамкорлик ва аъзолари фақат Белгия,
Ғарбий Германия, Франция, Италия, Люксембург ва Нидерландиядан иборат бўлган Европа кўмир ва пўлат бирлашмаси бугун барчамизга маълум бўлган ЕИга айланди. Бугунги кунда ушбу ташкилотга аъзо давлатлар сони 30 дан ошди.
Ўзбекистонда босқичма-босқич қулай бизнес муҳити шаклланмоқда. Натижада мамлакатимиз ва Европа Иттифоқи ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликда ижобий суръат кузатилмоқда. 2024 йилда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6,4 миллиард долларга етди, бу 2023 йилга нисбатан 5,2 фоизга кўпдир. Мамлакатимизда Европа капитали иштирокида мингдан зиёд корхона фаолият юритмоқда, инвестиция лойиҳалари ҳажми эса 30 миллиард еврога етган. ЕИ билан муносабатларнинг тез ва барқарор ўсиши 2016 йилдан кейинги даврга тўғри келади. Ўшандан буён мамлакатимиз дунё давлатлари учун ўз эшикларини очиб, глобал иқтисодиётга қадам қўйди. Ҳозир жаҳон иқтисодиётида глобал ноаниқлик борасида Марказий Осиё давлатлари фақатгина бир йўналишда азалдан ҳамкорлик қилиб келаётган давлатлар билангина эмас, балки ҳар томонлама алоқаларни ўрнатиш зарурати туғилмоқда. Бугунги кунда Европа Иттифоқи Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо ва инвестиция алоқаларида савдо айланмаси 54 миллиард еврони ташкил этди. Минтақамизда кузатилаётган ижобий жараёнлар натижасида Марказий Осиё қудратли ва етакчи давлатларнинг ишончли ҳамкорига айланмоқда.
Шу асосда Самарқанд саммитида Европа Иттифоқи ва минтақамиз мамлакатлари ўртасида стратегик шериклик ва ўзаро боғлиқликни ривожлантиришда янги йўналишлар очилади. Саммит нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё учун Европа билан стратегик алоқаларни чуқурлаштиришда янги даврни бошлаб беради. Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсат йўли, иқтисодий ислоҳотлари ва минтақавий ҳамкорликка интилиши бу жараёнда муҳим ўрин тутади.
Б.Матеков.
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бошлиғи.
Туманлик Кенгаш депутати.








