Хабарингиз бор, белгиланган режа асосида Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгаши депутатлари тумандаги бир қатор идора, корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудудларда учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Бугун тумандаги 10-умумтаълим мактабида «Оқтўба» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил этилди.
Учрашувда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти раиси Б.Искендеров, солиқ инспекцияси туман бўлими бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ш.Ғаниев, туман Кенгаши депутатлари ҳамда идора, ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбирда ҳудуд аҳолиси ҳудуддаги қатор муаммолар юзасидан мурожаатларини билдириб, мурожаатларнинг ижроси юзасидан депутатлик назоратига олинди.
Шунингдек, мазкур ҳудуддаги 26-умумтаълим мактабида ЎзМТДПдан Халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутат А.Қаржаовнинг сайловчилар билан учрашуви ташкил этилди.
Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти раиси Б.Искендеров, туман Кенгаши депутатлари ҳамда муассаса, ташкилотлардан вакиллар иштирок этди.
Учрашувда ҳудуд фуқаролари томонидан билдирилган мурожаатлар депутат томонидан қўллаб-қувватланиб, тегишли давлат органларига депутатлик сўровлари юборилиши белгиланди.