«МАДАНИЯТ» МАҲАЛЛАСИ ФУҚАРОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ:

21.01.2025 18:42:33 30 Баспаға шығарыў

«МАДАНИЯТ» МАҲАЛЛАСИ ФУҚАРОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ:

Бугун тумандаги «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан маҳалла фуқаролар йиғини биносида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Н.Аметова, Халқ депутатлари туман Кенгашига Ўзбекистон экологик партиясидан депутат Б.Бегжанов, туман бош имом-хатиби А.Юсупов ҳамда тумандаги бир қатор муассаса, корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Учрашувда депутатлар томонидан ўз фаолияти давомида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, ҳудуд аҳолиси ҳудуддаги қатор муаммолар юзасидан мурожаатларини билдириб ўтди.

Учрашувда мурожаат қилган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, ижроси назоратга олинди.

21.01.2025 18:42:33 31