Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгаши депутатлари ўз ваколатларида белгиланган вазифаларни бажаришда ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб бориб аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрмоқда.
Шундай тадбирлардан бирида туман ҳудудидаги Жылўан жап маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан туман марказидан кесиб ўтувчи «Жылўан жап» канали қирғоғи бугунги кунда ўт-ўланлар ва чиқиндилар тўпланиб қолгани сабабли канал бўйини ободонлаштириш масаласи юзасидан мурожаат қилинди.
Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгаши депутати М.Мирзатаев томонидан Кегейли тумани Ободонлаштириш бошқармасига юборилган депутат сўрови натижасида канал бўйида ободонлаштириш ишлари олиб борилишига эришилди.
Кегейли тумани ҳокимлиги ахборот хизмати