РАСМИЙ БАЁНАТ

01.11.2024 09:34:28 60 Баспаға шығарыў

Ижтимоий тармоқда “Деҳқоннинг “уйи куйди”: Кегейлида 14 гектар пишай деб турган шоли даласи бузиб ташланди” атамасида видео мурожаат бўйича Кегейли тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Кегейли тумани «Жанабазар» ОФЙ ҳудудида жойлашган «AMINBOY SHARWA» чорвачилик фермер хўжалигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори билан 49 йил муддатга ижарага ер ажратилиб берилган.

«AMINBOY SHARWA» чорвачилик фермер хўжалигига 2024-йил ҳосили учун 24,0 гектар майдонга ғалла, 17 гектар майдонга пахта, 1,0 гектар майдонга сабзоват, 1,4 гектар майдонга картошка,
3,1 гектар майдонга полиз, 0,8 гектар майдонга мойли экинлар,
7,5 гектар майдонга озуқа экинларни экиш режалаштирилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, режадаги 1,0 гектар сабзоват,
1,4 гектар картошка, 7,5 гектар озуқа экинлари ҳеш бир сабабсиз экилмаган ҳамда режада белгиланмаган бўлишига қарамасдан ўзбошимчалик билан 13,95 гектар майдонга шоли экилган.

Шу кунга қадар, «AMINBOY SHARWA» чорвачилик фермер хўжалиги томонидан мунтазам равишда ноконуний шоли экинларини экиб келинган, масалан ўтган 2023 йил сув танқислиги сабабли туманда шоли экинларини экиш режаси белгиланмаган бўлишига қарамасдан «AMINBOY SHARWA» фермер хўжалиги томонидан 29,3 гектар майдонга шоли экилган.

Бундан ташқари, фермер хўжалиги гўшт сўт маҳсулотларини етиштиришга иҳтисослашган бўлишига қарамасдан ушбу кунга қадар тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузилмаган.

Енг ачинарлиси, фермер хўжалиги томонидан туман Статистика бўлимига бугинги кунга қадар 500 литр сут маҳсулотларини етиштирилганлиги ва 84 кг гўшт маҳсулотларини арзонлаштирилган нархда сотганлиги бўйича ҳисобот берилган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганда  фермер хўжалиги томонидан 2024 йил ҳосили учун вегетация даврида ўзининг 13,95 гектар ер майдонларига режасиз шоли екилиб, Кегейли тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасига талабнома бермастан ва рухсатнома олмастан 318 757,5 м3 сувдан руҳсатсиз ўзбошимчалик билан исте’моль қилганлиги аниқланди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ва сувдан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган бир қатор низом талабларига асос жарима қўлланилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасы Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 апрель кунги “Қорақалпоғистон Республикасида сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги соҳасини самарали ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги  қарорига асос Мўйноқ ва Қўнғирот туманларида  шоли экиш режа қилинган эди.

Кегейли туман ҳокимлиги матбуот хизмати

01.11.2024 09:34:28 61