Қорақалпоғистон Республикасида 2021 йил умумтаълим мактабларини ва ўрта махсус таълим муассасаларини битирувчи, 17-18 ёшдаги фуқароларни чақирув масканларида қайд қилиш ишларини ташкиллаштириш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 23 март кунги 88-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

26.03.2021 17:13:53 286 Баспаға шығарыў

Ўзбекистон Республикаси «Умумий харбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига асосан 2021 йилда умумтаълим ва ўрта махсус таълим муассасаларини битирувчи 17-18 ёшдаги фуқароларни чақирув масканларида ўз вақтида қайд қилиш мақсадида Кегейли тумани ҳокими

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари боқармасининг
    2021 йил 19 мартдаги 637-сонли хати ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 23 мартдаги 88-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
  2. Кегейли тумани мудофаа ишлари бўлими (Ў.Қўчқаров) ва Кегейли тумани ҳокимининг ўринбосари (Г.Қайпов), туман Маҳалла ва оилани қўллабқувватлаш бўлими (А.Сейтимбетов) ҳамда тегишли жамоатчилик ташкилотлари билан биргаликда:

2021 йилда умумтаълим ва ўрта махсус таълим муассасаларини битирувчи 17-18 ёшдаги фуқароларни Кегейли тумани чақирув масканларида қайд қилиш ишларини ташкиллаштирсин;

жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб Кегейли туманлари чақирув масканларининг туманидаги масъул ходимлари томанидан умумтаълим ва ўрта махсус таълим муассасаларини битирувчи 17-18 ёшдаги фуқаролар билан бевосита мулоқат қилиш орқали уларнинг оилавий шароити, дунёқарашлари, саломатлик ва билим, интелектуал қобилиятини, руҳий салоҳияти даражасини аниқлаш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар сафига хизматга тайёрлашга каратилган тадбирларни амалга оширсин;

туманда жойлашган барча корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари белгиланган муддатларда қайд этилиши лозим бўлган умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасаларини битирувчи 17-18 ёшдаги фуқароларнинг рўйхатини ўз вақтида Кегейли тумани мудофаа ишлари бўлимига тақдим этсин ҳамда чақириққача ёшларни чақирув масканларига боришларини таъминласин.

3.Туман тиббиёт бирлашмаси (М.Досбергенов)га:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиничлик ва уруш даврида тиббий кўрик ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ПҚ-4076-сонли қарорига асосан ўсмирларни тиббий кўрикдан сифатли ва холисона ўтказилишини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб амалга ошириш;

тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида касаллиги аниқланган ўсмирларни ўз вақтида даволаш ва соғломлаштириш ишларини амалга ошириш учун туман тиббиёт бирлашмасида 7-10 та ўрин (койка) ажратиш;

рухий касалликлар, сил касаллигига қарши, тери-таносил ва гиёҳбандлик тиббий бирлашмада ҳисобда турган ўсмирларнинг рўйхатини, шунингдек, 025/У шаклдаги диспансер варақасини мудофаа ишлари бўлимларига белгиланган тартибда тақдим этиш;

ўсмирлар кўкирак қафаси флюрографияга ЭКГга тушириш ва анализ топширилишини ўз вақтида келишилган жадвал асосида амалга ошириш ишлари топширилсин.

4.Туман Ички ишлар бўлими (И.Салиев)га

Мудофаа ишлари бошқармасининг тақдимномасига асосан чақирув масканларига ўз вақтида қайд қилиш учун келмаган ўсмирларни олиб келишга амалий ёрдам қилсин;

жиноий жавобгарликка тортилган ва тергов ишлари олиб борилаётган, диний оқимлар ҳисобида турган ўсмирларнинг рўйхатини мудофаа ишлари бўлимларига белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминласин.

  1. Кегейли туман электр таъминлаш корхонаси (Ж. Ембергенов) “Kegeyli tumangaz ” газ таъминоти бўлими (С.Нзанов) Кегейли тумани сув тармоқлари корхонаси(А.Таўбаев) туман чақирув масканини ўсмирларни қайд қилиш мавсуми давомида электр энергияси, газ ва сув таъминоти билан узликсиз таъминлаш чораларини кўрсин.

6.Туман ҳокимлигининг матбуот хизмати раҳбари (Т.Мухиятдинова)га;

Ўсмирларни чақирув масканларида қайд қилиш тадбирларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

7.Фуқароларнинг чақирув масканларида қайд этиш билан боғлиқ барча тадбирлар карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилсин.

8 .Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Г.Қайпов зиммасига юклатилсин.

 

Кегейли тумани ҳокими:                                     Д.Утемуратов

 

Кегейли тумани хокимининг
2021 йил «25» мартаги
№129-03 сонли карорига
1-илова

2021 йилда ўмум таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларини битирувчи 17-18 ёшдаги фуқароларни Кегейли тумани чақирув масканида қайд килиш ишларини сифатли ўтказиш бўйича чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

 

т/р Тадбирлар Бажарилиш
муддати
Масъуллар
1 2 3 4
1 Фуқароларни чакирув масканида қайд килиш учун туман чақирув масканини тайёрлаш. 2021 йил 01 апрелга кадар. МИБ бошлиғи
2 Туман чақирув масканини табиий газ, сув ва электр манбайи билан доимий равишда таъминлаб туриш. Қайд килиш мавсуми давомида Туман «Электротармоқ», Сув ва Газ раҳбарлари
3 Туман чақирув масканини алоқа воситалари, дори дармонлар, тиббиёт ва хужалик мол мулки, автомобиль, техник ходимлар ҳамда керакли асбоб ускуналар билан таъминлаш. 2021 йил 01 апрелгача. Туман ҳокимлиги тегишли туман раҳбарлари
4 Ўсмирларни чақирув масканида қайд этиш даврида ўсмирлар ва уларнинг ота-оналарни билан Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини харбий хизматга чақиришга доир Қонун ва қарорларини ва бошқа хужжатлар мохиятини тушунтириш буйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш. Қайд килиш даврида Туман МИБ Ёшлар агентлиги, Махалла ва оилани кўллаб-кувватлаш бўлими
5 Газета ва журналар орқали ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари учун муддатли ҳарбий сафарбарлик чақируви резерви хизматига чақириш даврида ташкил этиладиган имтихонлар ҳамда муддатли харбий хизматни ўтагандан кейин кандай имтиёзлар берилиши туғрисида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш тавсия этилсин. Қайд килиш даврида “Кегейли турмысы” газетаси мухаррири
6 Республикамизда ўтган йиллар мобайнида ҳарбий сохага оид қабул қилинган Қонун ости хужжатлар, амалга оширилаётган ислохотлар мазмун-мохиятини ўмумтаълим мактаблари, ўрта махсус муассасаларида таълим олётган ёшлар онгига сингдириш.

 

Доимий равишда Туман ҳокимлиги ва МИБ, Ёшлар агентлиги Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими
7 Чақирув масканларида қайд қилишдан олдин туман мудофаа ишлари бўлимига Суд, ички ишлар ва Прокуратура бўлимларидан қонун бузарлик буйича хисобда турган ҳамда судланган ўсмирларнинг руйхатларини тақдим қилиш тавсия этилади. Қийд қилиш даври бошлангунга қадар Туман Суд, ИИБ, Прокуратура бўлимлари
8

 

Туман чақирув масканида ўсмирларни қайд қилиш даврида жамоат тартибини сақлаш. Қайд килиш даврида Туман ИИБ, МИБ бошлиғи
Сабабсиз чақирув масканига келмаган ўсмирларни туман мудофаа ишлари бўлими томонидан такдим этилган руйхатга асосан чақирув масканига олиб келинишида амлий ёрдам кўрсатиш. Қайд килиш даврида Туман ИИБ, МИБ бошлиғи
9 Ўсмирларни чақирув масканида қайд қилиш даврида туман даволаш муассасаларига соғлиги буйича туман мудофаа ишлари бўлими томонидан йулланма билан юборилган ўсмирларни ўз вақтида даволаш ишларини олиб бориш. Доимий Тиббий бирлашма бош шифокори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПК-4075-сонли қарорига асосан чақирув маскани замонавий тиббий анжомлар, асбоб ускуналар (УЗИ, ФГДС, ЭКГ) ҳамда олий ва 1- тоифали шифокор мутахассислар билан таъминлаш. 2021 йил 1 апрелга қадар Тиббий бирлашма бош шифокори
Тиббий комиссияси таркибини қайта кўриб чиқиш ва уларни малакали, тажрибали тиббий ходимлар билан таъминлаш. Ўсмирларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида адолатлилик ва ҳолисликни таъминлаш учун тиббий комиссия шифокорларни маъсулиятини ошириш. Доимий Тиббий бирлашма бош шифокори
Чақирув масканида қайд қилишдан олдин туман мудофаа ишлари бўлимига туман даволаш муассасида соғлиги буйича хисобда турган ўсмирларнинг руйхатларини тақдим қилиш. 2021 йил 1апрелга кадар Тиббий бирлашма бош шифокори
10 Чақирув масканида қайд қилишдан олдин тиббий комиссиялар таркиби билан ўсмирларни тиббий гувохлантириш масалалари буйича бир кунлик методик машғулотлар ўтказилсин. 2021 йил 10 апрелга кадар Туман МИБ бошлиғи Тиббий бирлашма бош шифокори
Ўсмирларни чақирув масканида қайд қилиш ишларини назоратини олиб бориш. Қайд килиш даврида МИБ бошлиғи

 

 

Кегейли тумани хокимининг
2021 йил «25» мартаги
№129-03 сонли карорига
2-илова

2021 йилда ўмум таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларини битирувчи 17-18 ёшдаги фуқароларни Кегейли тумани чақирув масканида қайд килиш ишларини сифатли ўтказиш бўйича туман комиссия

ТАРКИБИ

Ў.Қўчкаров – туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, комиссия раиси

Комиссия аъзолари:

 

т/р Асосий таркиб лавозими Иккинчи таркиб
1 С.Алланиязов Ички касалликлар шифокори А.Бекниязова
2 К.Шаниязов Катта шифокор, жаррох Н.Жолдыбаев
3 Р.Реймов Қулоқ бурун, тамоқ шифокори А.Жарылқағанов
4 Г.Айтекова Кўз шифокори А.Оразгулова
5 А.Айтжанова Асаб шифокори Б.Файзуллаева
6 Б.Файзуллаева Руҳий касалликлар шифокори К.Бердимбетова
7 М.Ешмуратова Тери шифокори Н.Мангытбаева
8 Г.Сейдаметова Тиш шифокори Э.Арзимова
9 С.Жалменова котиба Р.Аяпова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

26.03.2021 17:13:53 287