Аҳолини рўйхатга олишда шахсга доир маълумотларни йиғиш қандай амалга оширилади

30.06.2021 09:02:39 168 Баспаға шығарыў

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади.

Республикамиз мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлиги инобатга олиниб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида  2023 йилга кўчирилди.

Рўйхатга олиш 2023 йил 1 — 25 ноябрь кунлари ўтказилади ва рўйхатга олиш бошланишининг аниқ пайти 2023 йил 1 ноябрь соат 00.00 этиб белгиланди. Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги — 25 кун.

Шахсга доир маълумотларни йиғиш

Респондентлар яшайдиган (вақтинча бўлиб турган) турар жой ва нотурар жойларга,биноларга ташриф буюрган ҳолда уйма-уй юриб сўров ўтказиш орқали амалгаоширилади. Рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилади;

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш даврида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар (респондентлар) тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар мазкур уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум қилинади. Ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар уларнинг васийлари ёхуд ҳомийлари томонидан маълум қилинади;

Яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш туман (шаҳар) ҳокимликлар томонидан ажратилган бино ёки хоналарда жойлашган стационар участкаларда амалга оширилади;

Респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда, рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади;

Гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини йиғиш тегишли худуд бўйича ногиронлик жамиятларининг ходимлари ёки ушбу шахслар билан муомала қилиш имконияти мавжуд бўлган шахслар кўмагида амалга оширилади.

Шахсга доир маълумотларни йиғиштаъминлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали ҳам амалга оширилади.

Аҳолининг айрим тоифалари бўйича шахсга доир маълумотларни йиғиш, рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини тўлдириш «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

 

М.Бекмуратов

30.06.2021 09:02:39 169