Кегейли туманини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди

25.05.2021 09:20:27 292 Баспаға шығарыў

Куннинг иккинчи ярмида ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги тадбиркорлик оъбектлари билан танишди. Дастлаб, улар “Кегейли мебель орайы” МЧЖ да олиб борилаётган ишлар билан танишиб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги «Қуёшли» овулида истиқомат қилувчи З.Шарапов ҳамда Э.Пиржанов хонадонидаги иссиқхонада етиштирилган помидор ва бодринг маҳсулотлари уларнинг оиласини таъминлаб қолмасдан, аҳолига ҳам арзон нархларда етказиб берилётгани ижобий баҳолади.
-Экинларни томчилатиб суғориш технологияси жорий қилиниб, мўл ҳосил олишга эришмоқдамиз. Бу ишларни йўлга қўйиш учун тижорат банкларидан ҳар бирига 30 миллион сўмдан уч йиллик муддат билан кредит маблағи ажратиб берилди. Бу эса биздек ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда дейди,- фуқаро З.Шарапов.
Ишчи гуруҳ аъзолари мева-савзавотчиликка иҳтисослаштирилган “Нурсултан-Арман” фермер хўжалигида бўлиб, бу ерда ҳотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Бу ерда ҳозирги кунда “Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафар хотин-қизларга 1,2 га ер майдони ажратилиб берилган. Мана шу ажратиб берилган ер майдонларига помидор ва бошқа полиз экинларини экиш орқали уларнинг бантлиги таъминланмоқда.

 

Кегейли тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

25.05.2021 09:20:27 293