Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хафсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Т.Мадумаровнинг бошчилигидаги ишчи гурух аъзолари ҳотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан маҳаллабай ишлаш борасида секторлар томонидан амалга оширилаётган ҳамда фуқаролар мурожатларида келтирилган масалаларни ўрганиш мақсадида Кегейли туманига ташриф буюришди

25.05.2021 08:23:05 736 Баспаға шығарыў

24-май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хафсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Т.Мадумаровнинг бошчилигидаги ишчи гурух аъзолари ҳотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан маҳаллабай ишлаш борасида секторлар томонидан амалга оширилаётган ҳамда фуқаролар мурожатларида келтирилган масалаларни ўрганиш мақсадида Кегейли туманига ташриф буюришди. Ишчи гуруҳга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири С.Турманов, Кегейли тумани ҳокими Д.Утемуратовлар ҳамроҳлик қилди.
Дастлаб ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Қумшунгил” ОФЙ даги Қумшунгил ҳунарманд кластерида бўлиб, ишчилариниг иш жараёни билан танишди.
-Бу ерга 10 га “Америка толини” экишимиздан мақсад ҳудудда ҳунармадчиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва махсус дафтарларга киритилган фуқароларни ҳар томонлама қуллаб-қувватлаш. Америка толи дарахти бугунги кунда мебель ва турли сават ясашда фойдаланиладиган хомашё ҳисобланади. Бу эса оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳоли, айниқса, ёшларни сават тўқиш ва бошқа маиший маҳсулотлар ишлаб чиқаришга жалб қилиш мумкин. Жорий йилнинг ўзида 1 миллион дона кўчат экиш ишларини бошладик ,- дейди тадбиркор Қ.Жўраев ишчи гуруҳ аъзолариниг сўровларига жавоб берган ҳолда.
Бундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолариниг кейинги манзили тумандаги Халқабад касб-ҳунар мактабида бўлди. Бу ерда улар “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган сават тўқишни ўрганаётган ҳотин-қизларнинг иш фоалияти билан танишиб, ҳунармандчиликни янада кенгайтириш борасида туман раҳбарларига ўз таклифларини билдирди.
Шунигдек, ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган “Меҳнат ярмаркасига” ташриф буюрди. Меҳнат ярмаркасида Ӯтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасига 100 дан ортиқ фуқаро жалб қилиниб, ярмаркада иштирок этган ишсиз фуқароларнинг 41 нафарига ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилиб, доимий ишга жойлаштирилди.

Кегейли тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

25.05.2021 08:23:05 737