РЕСПУБЛИКАМИЗДА АҲОЛИНИ РУЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИНИ УТКАЗИШ БИЗГА НИМА БЕРАДИ?

19.05.2021 14:30:56 314 Баспаға шығарыў

Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халкнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини руйхатга олиш асосида олинади.

Аҳолини руйхатга олиш тадбирини утказиш бизга нима беради?

  1. Маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллий таркиби (кенг қамровли), барча аҳоли пунктлари бўйича сони, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, иқтисодий фаол аҳоли, аҳоли бандлиги (касби ва мутахассислиги) ва ишсизлиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги бўйича батафсил маълумот олинади.
  2. Аҳоли жон бошига макроиқтисодий курсаткичларни хисоблашда (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмол маҳсулотлари ҳажми, аҳолига курсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хужалиги маҳсулотлари) ишлатилади.
  3. Аҳоли миграцияси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
  4. Республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам курсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чикишда ахборот сифатида фойдаланилади.
  5. Статистика идоралари томонидан ташкил этиладиган танлама кузатувларни ташкил этишда маълумотлар базаси сифатида қулланилади.
  6. Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш курсаткичларини шакллантириш ва мониторингини юритишда хизмат қилади.
  7. Аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда, мехнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.
  8. Халкаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар томонидан амалга ошириладиган тахлиллар учун кенг қамровли ахборотлар манбаи хисобланади. Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогноз қилиш, бандлик сохасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини бажариши, фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.

Кегейли тумани статистика бўлими раҳбари

19.05.2021 14:30:56 315