Фуқароларнинг мурожаати диққат эътиборимизда

04.11.2020 19:59:32 426 Баспаға шығарыў

Кегейли тумани бўйича газ билан таъминланган 12949 та хонадон бўлиб, шундан 10131 та хонадон табиий газ билан, 2818 та хонадан суюлтирилган газ билан таъминланган.

“Кегейлитумангаз”  таъминоти бўлимининг асосий вазифаси Кегейли тумани истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли орасида учрайдиган муомалаларни ҳал қилиш  бўлиб ҳисобланади. Бунинг учун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича бўлимимизда  (61) 412-12-04, (93) 770-70-54 “Ишонч телефонлари”йўлга қўйилган.

Жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича муайян ишлар амалга оширилган. Мурожаат қилаётган фуқаролар билан суҳбат жараёнида масъул ходимларнинг ўта ҳуш муомалалик, сабр ва холис муносабатда бўлишларига алоҳида эътибор қаратилган.

“Кегейлитумангаз” таъминоти бўлимининг раҳбар ва ўринбосарлари бошчилигида ишчи гуруҳлар тузилиб, Кегейли туманда ўтказиладиган оммавий сайёр қабуллар графиклари тасдиқланган.

2020-йилнинг 9-ойи давомида ишчи гуруҳлар томонидан туманда жами 15 та оммавий сайёр қабуллар ўтказилди.

Оммавий сайёр қабуллар давомида мурожаат қилаётган фуқаролар муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилиб, қабулларнинг натижадорлигига эришиш, мурожаатларни холис ва тезкор кўриб чиқишга қаратилган аниқ чоралар кўрилди.

Ўтказилган ушбу оммавий сайёр қабулларда фуқаролардан жами 191 та оғзаки мурожаатлар тушган бўлиб, кўтарилган муаммоли масалалар жойида ҳал этилиб, 184 та мурожаат ижобий ҳал қилиниб 8 та мурожаатларга тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали 13 та, Халқ қабулхонаси орқали 9 та  мурожаат келиб тушган бўлиб 16 та мурожаат қаноатлантирилди 6 та мурожаатга тушунтиришлар берилиб Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 17 сентябрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-445 сонли Қонунига асос кўриб чиқилди.

 

“Кегейлитумангаз” газ таъминоти
бўлимининг мурожаатлар билан ишлаш
           бўлими етакчи мутахассиси:                                                                                А.Сержанова

04.11.2020 19:59:32 427