Кегейли туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

10.10.2020 14:19:44 1474 Баспаға шығарыў

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус Мамлакатимизда, шу жумладан Қорақалпоғистонда ёшларни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш пировардида ҳар томонлама етук авлодни вояга етказиш масалаларида муҳим дастури амал бўлмоқда.

5 та ташаббуснинг III. Учинчи ташаббуси – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологияларини ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалалари бўйича.

Бугунги кунда Кегейли туманидаги 38 та умумтаълим мактабларининг

38 тасида (100%)  50 та компьютер синфлари мавжуд бўлиб, жами 714 та замонавий компьютер техникалари билан таъминланган.

Тумандаги ўрта таълим мактабларида 67 олий маълумотли информатика фани ўқитувчилари томонидан IТ (информацион технологиялари) йўналишида ўқувчиларга таълим бериб келмоқда.

Кегейли туманида ташкил этилган, Рақамли технологиялар ўқув марказига туманда жойлашган барча мактабларда 5-11 синфларда таълим олаётган 9 000 дан ортиқ ўқувчиларни, шунингдек уюшмаган ёшларни ҳамда корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг АКТ соҳасидаги билим савиясини ошириш режалаштирилмоқда.

Кегейли тумани рақамли технологиялар ўқув марказига Вазирлик томонидан ўқув курсларини ташкил этиш учун ўқув хонасига 11 та, киберспорт хонасига 5 та, робототехника хонасига 3 та компьютер техникалари ўрнатилиб, интернет тармоғига уланди.

 

 

10.10.2020 14:19:44 1475