Фуқароларимизнинг истеъмол соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлашда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига юклатилган вазифалар.

24.04.2020 11:05:12 526 Баспаға шығарыў

Маълумки, мамлакатимизда истеъмолчилик ҳаракати кенг оммалашди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида зарур билимга эга бўлиш – бу давр талаби. Биз ҳар куни уйимиз, оиламиз учун харидлар қиламиз, турли хизматлардан фойдаланамиз. Шунинг учун ҳар биримизни “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда ҳуқуқлари мустаҳкамланган истеъмолчилар тоифасига киритиш мумкин.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрда қабул қилинган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилди. Аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг зарур даражадаги сифатини ва хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш мониторингларини ўтказиш, аҳолининг истеъмол маданиятини оширишга доир маърифий ишларни олиб бориш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишда давлат бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, назорат қилувчи органлар билан биргаликда иш олиб бориш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш унинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, унинг ҳудудий бирлашмалари, туман (шаҳар) жамиятлари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида қонунчилик талабларига риоя этилишини мунтазам ўрганмоқда ва назорат қилмоқда.

 

Кегейли туман адлия бўлими бошлиғи:  С.Асанов

24.04.2020 11:05:12 527