«Кўнгил кўзи» лойиҳаси давом этмоқда

19.02.2020 12:48:51 691 Баспаға шығарыў

Нукус шаҳар 10-сонли Кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига “Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида совғалар карвонининг иккинчи босқичи етиб келди.

Миллий масс-медиани ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу лойиҳа доирасидаги китоблар карвонида Брайль ёзувида чоп этилган ўқув қўлланмалари ва жаҳон адабиёти намуналари жой олган.

Таълим муассасаси раҳбари Ш.Қалилаев кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун лойиҳа раҳбарларига самимий миннатдорлик билдирар экан, тақдим этилган китоблар таълим муассасаси кутубхонаси фондини бойитиши билан бирга ўқувчиларнинг дунёқарашини юксалтиришда, таълим жараёнида юқори натижаларга эришишларида муҳим омил бўлишини таъкидлаб ўтди.

Китобларни топшириш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Азамат Бекмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бўлим мудири Р.Тангирбергеновлар иштирок этди.

Мазкур таълим даргоҳида 224 нафар ўқувчилар таҳсил олишади. Улар ўзларига кўрсатилган бу каби ғамхўрликдан миннатдор эканликларини изҳор этдилар

 

Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси

19.02.2020 12:48:51 692