Камбағалликдан фаровонлик сари

20.12.2024 11:45:12 50 Баспаға шығарыў

Президентимиз раҳбарлигида ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ишлари умуммиллий ҳаракатга айланмоқда. Шу масалаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириққа асосан, Кегейли туманида оғир турмуш шароитида яшаётган 210 та оила тумандаги 42 нафар масъул раҳбарга бириктирилиб берилган эди.

Бугун «Халқ банки» АТБ Кегайли филиали бошқарувчиси Айбек Сейилбеков Нурли бўстон МФЙ ҳудудидан ўзига бириктирилган хонадон эгалари билан суҳбатлашди. Оила аъзоларининг муаммоларини ўрганиб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича таклифларини билдирди ва янги йил байрами арафасида байрам совғаларини топширди.

20.12.2024 11:45:12 51