КАСАЛЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА

18.12.2024 16:32:08 61 Баспаға шығарыў

Минингит бош мия ва орқа мия пардаларининг ўткир шикастланиши билан кечадиган юқори ўлим кўрсаткичига эга хавфли касалликдир.

Менингит этиологиясига кўра 2 гуруҳга бўлинади. Вирусли ва бактериал турлари учрайди.

Менингитнинг клиник белгилари қаттиқ бўйин (бўйин мушаклари қисқаради, беморнинг боши орқага тортилиб қолади ва нормал ҳолатга қайтиши қийинлашади) кучли бош оғриғи, онгнинг бузилиши билан кузатилади.

Касаллик асосан куз-қиш ойларида кўпроқ учраши ҳисобга олиниб, Кегейли тумани СЭТвЖС бўлими томонидан менингит касаллигини эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида туман ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактабларида 1-4 синф ўқувчиларидан профилактик таҳлиллар олинмоқда.

@kegeylirkuzofficial

18.12.2024 16:32:08 62