КЕГЕЙЛИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ПЛЕНУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

15.06.2022 11:07:38 203 Баспаға шығарыў

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кегейли туман кенгашининг IV пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кегейли туман кенгаши аъзолари, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, партия фаоллари ва оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

Пленумни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кегейли туман кенгаши раисиТажетдин Давлетов очди ва олиб борди. Пленум кун тартибига киритилган Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастуридаги устувор йўналишлар, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда туман партия ташкилоти ва депутатлик гуруҳининг иштирокини таъминлаш бўйича вазифалар ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кегейли туман Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги масалалар юзасидан маъруза қилди. Шунингдек, Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги партия гуруҳининг 2021 йилги фаолияти юзасидан ҳисоботи бўйича Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Женис Торениязов маъруза қилди.
Пленумда Партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш ва тушунтириш, партиянинг жамиятдаги ижобий имижини яратиш мақсадида ташкил этилган тарғибот-ташвиқот тадбирларининг аҳамияти, шунингдек, партия электорати манфаатлари ҳимоясига қаратилган бир қатор лойиҳалар, шу жумладан, “Ёшлар кўмак”, “Аёлларга кўмак”, “Аёллар бандлиги аҳоли фаровонлиги”, “Меҳр улашайлик”, “Депутат ва ёшлар”, “Депутат маҳаллада”, “Маҳаллада камбағал оилалар сонини камайтириш” ва бошқа шу каби амалий лойиҳалар амалга оширилганлиги эътироф этилди ҳамда ушбу лойиҳаларни жойларда давом эттирилаётгани таъкидланди.
Ҳусусан, «Депутат маҳаллада» лойиҳаси доирасида депутатлар ҳамда партия ходимлари маҳаллаларда ташкил қилинган кичик ишчи гуруҳлар билан биргаликда уйма-уй юриш орқали 16та маҳаллада 200 дан ортиқ хонадонга кириб борилди. «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва масалаларини ўрганилди ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Пленумда Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари сўзга чиқиб кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр мулоҳазаларини билдирди.
Пленумда Кегейли тумани ҳокими Д.Утемуратов, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси ўринбосари Н.Ганиевлар иштирок этди.
Пленумда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

15.06.2022 11:07:38 204