2020 йил январ-феврал ойларида Кегейли туманининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида.

31.03.2020 15:38:38 1592 Баспаға шығарыў

Мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалигида экинлардан мўл ва сифатли ҳосил олиш, соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий техникалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 2020 йил январ-феврал ойларида курсаткичлар ҳажмининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бирмунча ошганини кўрамиз.

Кегейли туманида, 2020 йилнинг январ-феврал ойларида ишлаб-чиқариш соҳасида 45.400 млрд.сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 100,4 фоизга, қурилиш соҳасида 5,400 млрд.сўм, ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 100,2 фоизга, савдо-сотиқ соҳасида 20,600 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,4 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳасида 8,230 млн.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,7 фоизни ташкил қилади.

Туманимизнинг аҳоли жон бошига солиштирганда ишлаб чиқариш соҳаси 626,5 минг.сўм, қурилиш соҳаси 74,5 минг.сўм, савдо-сотиқ соҳаси 284,2 минг.сўм, хизмат кўрсатиш соҳаси 113,5 минг.сўмдан тўғри келишини кўришимиз мумкин.

Кегейли тумани статистика бўлими бошлиғи
М.Бекмуратов

31.03.2020 15:38:38 1593