Бугун Кегейли туманида куз-қиш мавсумида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича туман ҳудудида ташкил этилган махсус штаб аъзолари ва тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда тонгги тарқатиш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи, Республика ишчи гуруҳи аъзоси Б.Матмуратов сўзга чиқиб, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, кўп қаватли уй-жойлардаги авария ҳолатларини тезкор бартараф этиш ва ижтимоий объектларда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш ҳамда фуқароларнинг заҳарли газлардан зарарланишининг олдини олиш масалалари бўйича кўрсатмалар берди.
Тадбир давомида ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудларга чиққан ҳолда фуқаролар ўртасида куз-қиш мавсумида юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб борди.
Кегейли тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@kegeylirkuzofficial