Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПК-4602-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, фуқаролар йиғинларининг моддий-техник таъминотини янада яхшилаш мақсадида Кегейли тумани ҳокими
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 февралдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги 46-сонли қарори ҳақида”ги Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 4 февралдаги 23-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:
а) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастури (кейинги ўринларда – манзилли дастур) иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қурилаётган мажмуаларига зарур ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларини ўтказиш, электр таъминоти, газ таъминоти ва алоқа қисми бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ўзбектелеком” АК маблағлари, автомобиль йўллари қуриш қисми бўйича, сув таъминоти ва канализация Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилиши;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини мебель, техника, бошқа ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари, грантлар, кредитлар, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши;
жойларда тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар бўлмаган тақдирда, ҳар бир маҳаллада мажмуалар қурилиши Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан ташкил этилиши белгилаб қўйилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларининг давлат-ҳусусий шериклик шартлари асосида қурилиши тўғрисидаги намунавий келишув лойиҳасини ишлаб чиққанлиги маълумот учун қабул қилинганлиги;
в) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларининг манзилли дастурда белгиланган муддатларда қурилишини таъминлаш чораларини кўриш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларида вазирликнинг ҳамда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлинмаларини жойлаштириш;
манзилли дастурнинг бажарилиши юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш топширилганлиги;
г) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манзилли дастурда белгиланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилиши ва қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишлари бажарилишида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат қурилиш назоратини амалга ошириш чораларини кўриш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг юқорида атаб ўтилган қарори билан:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарларига (Е.Аташов, С.Турманов) тегишли вазирлик, идоралар ва туманлар ҳамда Нукус шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
ушбу қарор билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастур доирасида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича туманлар кесимида белгиланган манзилли дастурга киритилган объектларнинг муддатда бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон бўлимининг ҳудудий бўлинмаларини жойлаштириш;
манзилли дастурнинг бажарилиши юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Кенгашига ахборот киритиб бориш;
– Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон бўлими, “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон ” газ таъминоти филиали ва “Ўзбектелеком” АК Қорақалпоғистон филиали, туманлар ва Нукус шаҳар ҳокимликларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қурилиши белгиланган мажмуалари ва уларга зарур ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларини ўтказиш (электр, газ, сув ва сув оқава таъминоти, алоқа қисми, автомобиль йўллар қуриш) ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини мебель, техника, бошқа ускуна ва жиҳозлаш ишларини ушбу қарорнинг 2-б бандида белгиланган манбалар доирасида молиялаштирилишини таъминлаш;
– Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига, Қурилиш вазирлиги туманлар ва Нукус шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда манзилли дастурда белгиланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифатли тайёрланишини ва давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлаш;
– Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига объектларда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат қурилиш назоратини амалга ошириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
- Кегейли тумани ҳокимининг ўринбосарлари А.Отемуратов ва А.Сейтимбетовга тегишли идоралар билан биргаликда:
ушбу қарор билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастур доирасида туман кесимида белгиланган манзилли дастурга киритилган объектларнинг муддатда бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш;
манзилли дастурнинг бажарилиши юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Кенгашига ахборот киритиб бориш топширилсин.
- Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Кегейли тумани ҳокимининг ўринбосарлари А.Отемуратов ва А.Сейтимбетов зиммасига юклансин.
Кегейли тумани ҳокими Д.Утемуратов