Аҳолини рўйхатга олиш тартиби

15.06.2021 14:44:13 274 Баспаға шығарыў

Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.

Мазкур жараён уч босқични қамраб олади.

Биринчиси – тайёргарлик босқичи. Бу уч йилга яқин вақт давом етади.

Тайёргарлик жараёнидаги энг муҳим масала, аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этиши бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, реклама роликлари, логотип ва шиорлар ишлаб чиқиш ҳамда аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар, жумладан, рўйхатга олиш варақалари, рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда бошқа шу каби тадбирлар амалга оширилади.

Иккинчиси – асосий босқич. Бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва рўйхатга олиш материаллари топширилади. Мазкур жараён тахминан икки ой давом етади.

Мамлакатимизда 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбири анъанавий усулда, яъни рўйхатга олувчи шахслар томонидан ҳудудларда уйма-уй юрган ҳолда, юзма-юз суҳбат асосида, қоғоз шаклидаги рўйхатга олиш варақаларини тўлдириш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, Интернет тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш имконияти ҳам яратилади, яъни ҳохловчилар ўзлари уйларидан ёки масофадан туриб, махсус дастур орқали саволнома варақаларини тўлдирган ҳолда рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади.

Ушинчиси-қарийб уч йил чўзиладиган сўнгги босқичда эса олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил этилиб, натижалар расман эълон қилинади. Рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар ягона электрон ахборотлар тизимига киритилади.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, аҳолимиз ўзларининг келажаги учун бундай муҳим жараёнларда фаол равишда иштирок этишлари лозим бўлади.

 

 

 

15.06.2021 14:44:13 275